Тайинловлар давом этади: ҳокими ўзгарган туманлар еттитага етди
Жамият
−
22 Декабрь 2021
11917Бугун, 22 декабрь куни халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Қоракўл тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шерали Ҳусанович Саломов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.
Сессияда Қоракўл тумани ҳокими лавозимига Хуршид Яҳёевич Тоҳировнинг номзоди халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Маълумот ўрнида, Хуршид Тоҳиров 1976 йилда Ромитан туманида туғилган. 2001 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ҳамда 2007 йилда Тошкент Молия институтини битирган. Мутахассислиги — транспорт воситаларидан фойдаланиш ва молия.
У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ромитан тумани молия бўлими ҳисобчиси сифатида бошлаб, 2001-2005 йилларда Ромитан тумани молия бўлими бош ҳисобчиси, 2005-2017 йилларда Ромитан тумани молия бўлими мудири ва молия бўлими мудири ўринбосари, 2017-2019 йилларда Ромитан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Айни вақтга қадар у Ромитан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Умиджон Барноев Ромитан туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Самарқанднинг Булунғур ва Оқдарё, Наманганнинг Косонсой, Норин ва Учқўрғон туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь