Ўзбекистонда 5,3 магнитудали зилзила бўлди

Жамият

−

image

Бугун, 20 май куни Ўзбекистон ҳудудида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 01:40 да юз берган. Магнитудаси 5,3, чуқурлиги 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 527 км жанубий-ғарбда жойлашган Қоракўл тумани. Координаталари: 40,27 даража шимолий кенглик, 63,1 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Бухоро вилоятида 3-4 балл, 127 км;
  • Навоий вилоятида 2-3 балл, 194 км.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 май куни Тожикистоннинг Хатлон вилоятида зилзила содир бўлганди ва у Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг