Косонсой туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
22 Декабрь 2021
10170Бугун, 22 декабрь куни халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманнинг янги ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Сессияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди ва туманнинг собиқ ҳокими Баҳодир Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинлангани муносабати билан туман ҳокимлигига янги раҳбар номзодини илгари сурди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов томонидан тақдим этилган Дилмурод Ғафурович Қодиров номзоди Косонсой туман депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Бугунги кунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Дилмурод Қодиров туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурини туман Кенгашида тақдимот қилди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан Дилмурод Ғафурович Қодиров туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Аввалроқ Бухоронинг Ромитан ва Самарқанднинг Булунғур туманларида ҳокимлар ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси