Турдимов яна бир ҳокимни алмаштирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 22 декабрь Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Нажмиддин Бахриевич Сулаймонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан  Шерзод Асадович Қудратов номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Шерзод Асадович Қудратов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ вилоятнинг Булунғур туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг