АҚШ Дугинанинг портлатиб юборилишига муносабат билдирди

Олам 14247
image

Қўшма Штатлар тинч аҳолининг ўлдирилиши қаерда содир бўлишидан қатъи назар, сўзсиз қоралайди. Бу ҳақда кеча, 22 август АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс россиялик журналист ва жамоат арбоби Дарья Дугинанинг ўлимига изоҳ берар экан. 

“Барчангиз эшитганингиздан бошқа айтадиган гапим йўқ – Украина бу одамга қилинган ҳужумга алоқадорлигини инкор этади. Биз Киевда, Бучада, Харьковда, Краматорскда, Мариуполда ёки Москвада тинч аҳолига қилинган ҳужумларни сўзсиз қоралаймиз. Бу тамойил бутун дунёда амал қилади”, дейди Прайс.  

Матмуот котибининг айтганлари, Вашингтон Киевнинг қотилликка алоқадор эмаслиги ҳақидаги даъволарига ишонишини анлатадими? Бу ҳақда Прайс шундай дейди:

"Россия томони буни текшираётганига шубҳам йўқ. Шунингдек, руслар маълум хулосалар чиқаришига шубҳа қилмайман. Ҳозир шуни айтишим мумкинки, Украина воқеага ҳар қандай алоқадорликни инкор этади. Биз эса, ўз навбатида, ҳар қандай жойда тинч аҳолига қасддан уюштирилган ҳужумларни қоралаймиз”, жавоб берди Прайс. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 август куни рус файлсуфи ва сиёсатчиси Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина Toyota Land Cruiser автомобилига ўрнатилган қўлбола портловчи учкуна портлаши оқибатида вафот этди. 

Ўша куни Дугина отаси билан бирга Президентнинг Маданий ташаббуслар жамғармаси, Москва вилояти Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Одинцово маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланаётган “Анъана” ватанпарварлик фестивалида қатнашган. Тадбир тугагандан сўнг, Дугин ва қизи бирга кетиши керак бўлган, бироқ маълум бир сабабларга кўра, улар турли машиналарда йўлга чиқишган.

Тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин ўзининг Telegram'даги саҳифасида Дарья Дугинанинг ўлимида Украинани айблаб чиқди. 

Россия Федерал хавфсизлик хизматига кўра, Дарья Дугинанинг ўлдирилишини Украина махсус хизматлари тайёрлаган, ижрочи жиноятдан кейин Эстонияга қочиб кетган Украина фуқароси Наталья Вовк. 

Қотиллик содир бўлган куни Вовк ва Шабан "Анъанавий" адабий ва мусиқа фестивалида бўлишди, у ерда Дугина фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. 21 август куни Дугина бошқарувидаги Toyota Land Cruiser Prado автомобилининг бошқариладиган портлашидан сўнг, Вовк ва унинг қизи Псков вилояти орқали Эстонияга жўнаб кетган.

Махфий хизматнинг аниқлик киритишича, Дугинанинг ўлдирилишини уюштириш ва унинг турмуш тарзи ҳақида маълумот олиш мақсадида Вовк ва унинг қизи Москвада марҳум яшаган уйда квартира ижарага олган. Жиноятчилар журналистни кузатиш учун Mini Cooper автомобилидан фойдаланган. Шу билан бирга, Россияга киришда Донецк Халқ Республикаси рақамлари ишлатилган - E982XN DPR, Москвада – Қозоғистон рақамлари 172AJD02 ва чиқишда – Украина AH7771IP.  

Президент Владимир Путин Дарья Дугинанинг оиласига ҳамдардлик мактубини йўллади ва марҳума журналистни "Жасорат" ордени билан тақдирлади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 206
Рейтинг: 3.1
t
×