Дугинанинг ўлдирилишига тайёргарлик кўрган гуруҳ аъзоси аниқланди – ФХХ
Олам
−
29 Август 2022
16594Россия Федерал хавфсизлик хизмати Наталья Вовк билан бирга журналист Дарья Дугинани ўлдиришга тайёргарлик кўраётган Украина қўпорувчилик ва террорчилик гуруҳи аъзосини аниқлади – у жиноят содир этилишидан бир кун олдин Россия Федерациясини тарк этган. Бу ҳақда бугун, 29 август куни ФХХ хабар берди.
“Аниқланишича, Дугинанинг ўлдирилиши Вовк билан биргаликда Москвада Украина қўпорувчилик ва террорчилик гуруҳининг яна бир аъзоси – 2022 йил 30 июлда Эстониядан транзит орқали Россияга келган Украина фуқароси – 1978 йилда туғилган Циганенко Богдан Петрович томонидан тайёрланган. У Дугина портлатиб юборилишидан бир кун олдин Россия ҳудудини тарк этган”, дейди ФХХ маълумотида.
Разведка хизмати маълумотларига кўра, Циганенко Вовкга Қозоғистон фуқароси Юлия Зайко номига сохта давлат рақамлари ва ҳужжатларни тақдим этган. Бундан ташқари, у Вовк билан биргаликда Москванинг жануби-ғарбий қисмида ижарага олинган гаражда қўлбола портловчи қурилмани йиғган.
ФХХнинг хабар беришича, Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган Дарья Дугина ўлдирилишига алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.
“Кузатув камераларини ўрганиш жиноятни содир этган Украина фуқароси Наталья Вовк Дугинани “Анъана” фестивали меҳмонлари учун тўхташ жойида шахсан кузатгани аниқланди. Дугина фестивални тарк этганига ишонч ҳосил қилиб, Вовк унинг ортидан эргашди. У Mini Cooper автомашинасида қўлбола портловчи қурилмани ишга туширган ва кейин Эстонияга жўнаб кетган”, дейилади ФХХ хабарида.
Шунингдек, Циганенконинг ҳаракати тасвирланган видеони ҳам тарқатилди. Унга кўра, у 30 июль куни Украина паспорти билан Россияга кирган. Унинг ҳужжати ҳақиқийлигига шубҳа туғилмаган. Шунингдек, ФХХ унинг машинасида Вовк билан Москва бўйлаб ҳаракатланиши ва Донецк халқ республикаси давлат рақамларини қозоқ рақамларига алмаштиргани тасвирларини ҳам кўрсатган.
Видеода Москва вилоятида ўтган фестивалнинг автотураргоҳидаги Вовкдан олинган кадрлар ҳам кўрсатилган. Унинг машиналар бўйлаб қандай юрганини кўришингиз мумкин.
Дугинанинг ўлдирилиши
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 август куни рус файлсуфи ва сиёсатчиси Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина Toyota Land Cruiser автомобилига ўрнатилган қўлбола портловчи учкуна портлаши оқибатида вафот этди.
Ўша куни Дугина отаси билан бирга Президентнинг Маданий ташаббуслар жамғармаси, Москва вилояти Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Одинцово маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланаётган “Анъана” ватанпарварлик фестивалида қатнашган. Тадбир тугагандан сўнг, Дугин ва қизи бирга кетиши керак бўлган, бироқ маълум бир сабабларга кўра, улар бошқа-бошқа машиналарда йўлга чиққан.
Тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин ўзининг Telegram'даги саҳифасида Дарья Дугинанинг ўлимида Украинани айблаб чиқди.
Россия Федерал хавфсизлик хизматига кўра, Дарья Дугинанинг ўлдирилишини Украина махсус хизматлари тайёрлаган, ижрочи жиноятдан кейин Эстонияга қочиб кетган Украина фуқароси Наталья Вовк.
Қотиллик содир бўлган куни Вовк ва Шабан "Анъанавий" адабий ва мусиқа фестивалида бўлишди, у ерда Дугина фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. 21 август куни Дугина бошқарувидаги Toyota Land Cruiser Prado автомобилининг бошқариладиган портлашидан сўнг, Вовк ва унинг қизи Псков вилояти орқали Эстонияга жўнаб кетган.
Махфий хизматнинг аниқлик киритишича, Дугинанинг ўлдирилишини уюштириш ва унинг турмуш тарзи ҳақида маълумот олиш мақсадида Вовк ва унинг қизи Москвада марҳум яшаган уйда квартира ижарага олган. Жиноятчилар журналистни кузатиш учун Mini Cooper автомобилидан фойдаланган. Шу билан бирга, Россияга киришда Донецк Халқ Республикаси рақамлари ишлатилган - E982XN DPR, Москвада – Қозоғистон рақамлари 172AJD02 ва чиқишда – Украина AH7771IP.
Президент Владимир Путин Дарья Дугинанинг оиласига ҳамдардлик мактубини йўллади ва марҳума журналистни "Жасорат" ордени билан тақдирлади.
LiveБарчаси