ЕИ Дарья Дугинанинг қотилини экстрадиция қилмаяпти: Исроил усуллари керак

Олам

image

Баъзи Ғарб давлатлари томонидан халқаро ҳуқуқни обрўсизлантириш шароитида Россия россияликларнинг қотилликлари ва террорчилик ҳаракатларини жазосиз қолдирмаслик учун Совет махсус хизматлари анъаналарига қайтишга мажбур бўлади. Бу ҳақда юридик фанлари номзоди, ҳуқуқшунос Янис Юкша журналист Дарья Дугинанинг қотили Эстонияда яшириниб юрганига изоҳ бераркан, айтиб ўтди. 

“Биз бу аксиома билан ишлашимиз керак: ҳеч бўлмаганда Болтиқбўйи мамлакатларида Россияга нисбатан ҳеч қандай конструктив, қонуний, оқилона ва ижобий нарса бўлмайди. Эстония томонидан қонуний ҳаракатларга, яъни ўта оғир жиноятда гумон қилинувчининг экстрадиция қилинишига умид қилишнинг ҳожати йўқ”, дея адвокатнинг сўзларини келтиради “Политика сегодня”. 

Дарья Дугинанинг ўлдирилишида гумонланувчи Москва суди томонидан сиртдан ҳибсга олинди, аммо унинг Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан экстрадиция қилинишига деярли умид йўқ – жиноятдан сўнг Украина фуқароси Наталья Вовк Эстонияга жўнаб кетди, унинг расмий вакиллари гумонланувчига нисбатан Россия махсус хизматларининг айбловларини рад этди.

Айни пайтда Россия жамоатчилиги адолатга умид қилмоқда. Хусусан, Telegram’да “Дарья Дугина учун қасос олиндими?” канали пайдо бўлиб, унда ҳар куни бир хил пост чиқади: 

“Йўқ, қасос олинмаган”.

Вовк Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган. У сиёсий нафрат ва адоват асосида олдиндан тил бириктириб, ижтимоий хавфли усулда (автомобилни портлатиб юбориш) қотилликда гумон қилинмоқда – жазо 20 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.  Вовкнинг шериги – Богдан Цыганенко Эстония орқали Россия Федерациясига кирган. 

Янис Юкша "Исроил усуллари" дан фойдаланишни маслаҳат беради. 

“Ҳуқуқий меъёрларни обрўсизлантирадиган барча ҳаракатлардан сўнг, мен Исроилнинг аналогия усулларини – хорижий ҳудудларда ҳаракат қилишга уринишларни жиддий қабул қилган бўлардим. Бугунги шароитда бу хатти-ҳаракатлар ўзининг жирканчлигига қарамай қонуний ҳолга келади. Жиноятчини жазолаш учун сиз баъзан улардан фойдаланишингиз мумкин  – масалан, Россия Федерацияси фуқароларига ва Россия ҳудудларида жиноят содир этган одамларни ўғирлаш учун”, дейди адвокат. 

Дугинанинг ўлдирилиши

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 август куни рус файлсуфи ва сиёсатчиси Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина Toyota Land Cruiser автомобилига ўрнатилган қўлбола портловчи учкуна портлаши оқибатида вафот этди. 

Ўша куни Дугина отаси билан бирга Президентнинг Маданий ташаббуслар жамғармаси, Москва вилояти Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Одинцово маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланаётган “Анъана” ватанпарварлик фестивалида қатнашган. Тадбир тугагандан сўнг, Дугин ва қизи бирга кетиши керак бўлган, бироқ маълум бир сабабларга кўра, улар бошқа-бошқа машиналарда йўлга чиққан.

Тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин ўзининг Telegram'даги саҳифасида Дарья Дугинанинг ўлимида Украинани айблаб чиқди. 

Россия Федерал хавфсизлик хизматига кўра, Дарья Дугинанинг ўлдирилишини Украина махсус хизматлари тайёрлаган, ижрочи жиноятдан кейин Эстонияга қочиб кетган Украина фуқароси Наталья Вовк. 

Қотиллик содир бўлган куни Вовк ва Шабан "Анъанавий" адабий ва мусиқа фестивалида бўлишди, у ерда Дугина фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. 21 август куни Дугина бошқарувидаги Toyota Land Cruiser Prado автомобилининг бошқариладиган портлашидан сўнг, Вовк ва унинг қизи Псков вилояти орқали Эстонияга жўнаб кетган.

Махфий хизматнинг аниқлик киритишича, Дугинанинг ўлдирилишини уюштириш ва унинг турмуш тарзи ҳақида маълумот олиш мақсадида Вовк ва унинг қизи Москвада марҳум яшаган уйда квартира ижарага олган. Жиноятчилар журналистни кузатиш учун Mini Cooper автомобилидан фойдаланган. Шу билан бирга, Россияга киришда Донецк Халқ Республикаси рақамлари ишлатилган - E982XN DPR, Москвада – Қозоғистон рақамлари 172AJD02 ва чиқишда – Украина AH7771IP.  

Президент Владимир Путин Дарья Дугинанинг оиласига ҳамдардлик мактубини йўллади ва марҳума журналистни "Жасорат" ордени билан тақдирлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дарья Дугина

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг