Путин портлатиб юборилган журналистнинг оиласига мактуб ёзди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлган журналист Дарья Дугинанинг оиласига ҳамдардлик билдирди, телеграмма матни бугун, 22 август куни Кремль сайтида эълон қилинди. 

“Ҳурматли Александр Гелевич ва Наталья Викторовна, бошингизга тушган энг оғир, тузатиб бўлмайдиган йўқотиш муносабати билан самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини қабул қилинг”, дейди давлат раҳбари марҳуманинг ота-онасига. 

Путинга кўра, ёмон, шафқатсиз жиноят Дарья Дугинанинг ҳаётини қисқартирди – чинакам рус қалбига эга ёрқин, истеъдодли шахс – меҳрибон, муҳаббатга бой, кўнгилчан ва очиқ. 

“Журналист, олима, файласуф, ҳарбий мухбир, у халққа, Ватанга ҳалол хизмат қилди, Россия ватанпарвари бўлиш нимани англатишини амалда исботлади”, деб ёзади Президент ўз мактубида.

Путин Дарья Дугинанинг хотираси қариндошлари ва дўстлари, унинг ҳамфикрлари ва ҳамкорлари томонидан абадий сақланиб қолишини таъкидлади. Президент фожиа муносабати билан журналистнинг оиласига куч ва жасорат тилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 август куни рус файлсуфи ва сиёсатчиси Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина Toyota Land Cruiser автомобилига ўрнатилган қўлбола портловчи учкуна портлаши оқибатида вафот этди. 

Ўша куни Дугина отаси билан бирга Президентнинг Маданий ташаббуслар жамғармаси, Москва вилояти Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Одинцово маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланаётган “Анъана” ватанпарварлик фестивалида қатнашган. Тадбир тугагандан сўнг, Дугин ва қизи бирга кетиши керак бўлган, бироқ маълум бир сабабларга кўра, улар турли машиналарда йўлга чиқишган.

Тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин ўзининг Telegram'даги саҳифасида Дарья Дугинанинг ўлимида Украинани айблаб чиқди. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дарья Дугина

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг