Афғонистонлик визажист аёллар гўзаллик салонларининг ёпилишига қарши чиқмоқда
Олам
−
28 Июль 2023
4214Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон” бутун мамлакат бўйлаб барча аёллар гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарини ёпиш тўғрисида буйруқ берганидан сўнг, Афғонистонда 60 мингдан ортиқ аёл ўз ишини йўқотиш хавфи остида қолди. Бу ҳақда “Khaama Press” хабар берди.
“Толибон” бутун мамлакат бўйлаб аёллар гўзаллик салонларини тақиқловчи фармон чиқарганидан бир неча кун ўтиб, визажист аёллар бу ҳаракатга қарши чиқди ва буйруқни бекор қилишни талаб қилди”, дейилади хабарда.
Гўзаллик салонлари уюшмаси олдида йиғилган намойишчилар салонларни ёпиш улар учун жиддий иқтисодий муаммоларга олиб келишини билдиришган.
“Афғонистон бўйлаб 12 мингдан ортиқ гўзаллик салонлари фаолият юритади ва уларнинг барчасида аёллар ишлайди”, дейди визажист Надия Султон.
БМТнинг Афғонистон бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннетга кўра, 2021 йил сентябридан 2023 йилнинг майигача “Толибон” аёллар ва қизларга нисбатан афғон аёлларини таълим олиш, ишлаш, жамоавий ва сиёсий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилган 50 дан ортиқ фармон чиқарган.
“Аёллар гўзаллик салонлари – бу аёллар соҳасидир. Ҳар бир гўзаллик салонининг раҳбари аёлдир. Агар аёл аёллар гўзаллик салонида ишлаётган бўлса, бу етишмовчилик ва қашшоқлик билан боғлиқ”, дейди бошқа бир визажист Раҳа Ҳассани.
“Толибон” Қобул ва Афғонистоннинг бошқа вилоятларида гўзаллик салонларининг фаолиятини тақиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” Қобул ва Афғонистоннинг бошқа вилоятларида гўзаллик салонларининг фаолиятини тақиқлаганди. Бундан ташқари, мамлакатда аллақачон қизлар учун таълим муассасалари, жумладан, мактаблар ва университетлар ёпилган. “Толибон” томонидан афғон аёлларининг халқаро ва миллий ноҳукумат ташкилотларда ишлаши ҳам ман этилган. Оммавий ахборот воситаларига эса аёллар овози билан эфирга узатиладиган тижорий эълонларни бериш тақиқланган.
Аввалроқ мамлакатдаги аёллар сартарошхоналарига косметика воситаларидан фойдаланишда қатор чекловлар жорий этилганди. Бундан ташқари, афғонистонлик аёллар очиқ ҳаводаги ресторанларга бориши ҳам мумкин эмас. Жорий йил апрель ойида нишонланган Рамазон ҳайитида, ҳатто, аёлларнинг кўчага чиқиши ҳам тақиқланганди. Бундай чекловлар нафақат аёлларга, балки эркакларга нисбатан ҳам жорий қилинган. Масалан, эркаклар учун аёлларнинг кийимларини тикиш тақиқланган. Шунингдек, Афғонистонда аёлларни эркак шифокорлар даволаши ҳам мумкин эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботига кўра, “Толибон” ҳокимияти остида сўнгги пайтларда ўсмир қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган. Шунга қарамай, “Толибон” яқинда мамлакат аёлларининг “эркин инсон” мақоми тикланганини эълон қилди.
LiveБарчаси