Раҳмоновдан янги қадам, мукофотланган машҳурлар, Каримов вафоти ортидаги сирлар ва бошқа хабарлар
Жамият
−
29 Август 2019
13721Президент Худойберди Тўхтабоев, Севара Назархон, Муножат Йўлчиевани мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ Худойберди Тўхтабоев “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан, Севара Назархон ва Муножат Йўлчиева “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Бундан ташқари, Сталин даврида қамалган, Каримов даврида тақиққа учраган Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи Шукурулла Юсупов ҳам “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Фармонга билан шунингдек, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги “Лор плюс сервис” хусусий клиникаси отоларинголог шифокори Сергей Владимирович Тобиас ҳам “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.
Сергей Тобиас жорий йилнинг 19 июль куни ўзи ишлайдиган хусусий клиникага ота-онаси томонидан клиник ўлим ҳолатида (нафас олиши тўхтаб қолган) олиб келинган болакайнинг ҳаётини сақлаб қолганди.
АҚШ, РФ ва Хитой раҳбарлари Мирзиёевни табриклади
АҚШ Президенти Дональд Трамп, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига табрик йўллади.
Дональд Трамп ўз мактубида Президент Мирзиёевни табриклаш бароборида, унинг 2018 йил май ойида АҚШга амалга оширган давлат ташрифини хотирлади. Трамп Мирзиёевни “шерик” деб, у билан яқин ҳамкорлик қилмоқчилигини айтди.
Тошкентдаги фалокат бўйича жиноят иши очилди – Бош прокуратура
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида савдо мажмуаси қурилиш майдонида металл конструкция ағдарилгани натижада 4 ишчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВда 10 га яқин тайинлов амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида навбатдаги тайинловлар амалга оширилди. Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятида янги раҳбарлар тайинланди.
Дунёнинг энг чуқур ғори Ўзбекистондами?
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистондаги ғорлардан бири дунёнинг энг чуқур ғорларидан биттаси сифатида эътироф этилиши мумкин. Бу ҳақда. Урал спелеологлар уюшмасининг Россия геогафик жамиятининг қўллаб-қувватлаши остидаги Сурхондарё вилояти Чўли Баир тоғли массивидаги спелеологик экспедицияси сенсацион натижа билан якунланди. В.Логинов раҳбарлиги остидаги А.Вишневский номидаги ғорда (ЧБ-15) ўтган 20 кунлик экспедиция давомида “-1 минг 284 метр”лик чуқурликка эришилган.
“Тўнтаришни тўхтатамиз”: Буюк Британияда намойишлар авж олди
Буюк Британия қироличаси Елизавета II мамлакат Бош вазири Борис Жонсоннинг парламент ишини тўхтатши тўғрисидаги таклифини маъқуллагач, Лондонда оммавий норозилик бошланди. Норозилик акциялари Манчестер ва Эдинбургда ҳам ўтказиялпти.
Лондонда намойишчилар Бош вазир қароргоҳига яқин жойда тўпланди. Улар “Демократияини ҳимоя қиламиз, Борисни тўхтатамиз”, “Тўнтаришни тўхтатамиз” деб ҳаракатланяпти.
“Орамизда сотқин бор” – Олмазорда ҳокимнинг сўконғичлиги бўйича йиғилиш ўтказилди
Кеча, 28 август куни Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмоновнинг туманда жойлашган банк раҳбарлари билан ўтказган йиғилишда стол уриб мажлис иштирокчиларини сўккани, уларни тинимсиз ҳақоратлаб, ишдан бўшатиш, аризасини олиш билан қўрқитгани ҳақида хабар берган эди. Ушбу хабарга исбот ўлароқ аудиоёзув тақдим этилган эди.
“Олмазорнинг ҳокими Президентнинг душмани...ми? Раҳмоновнинг шармандали аудиоёзуви тарқалди” номли таҳлилий мақола эълон қилингач, ҳокимликдаги манбамиз таҳририят билан боғланди. Унинг айтишича, кеча туманда жойлашган банклар раҳбарлари ўринбосарларининг Telegram’даги гуруҳига қуйидаги мазмундаги хабар юборилган.
“Барча банк раҳбарлари ўринбосарлари зудлик билан туман ҳокимиятидаги йиғилишга келишлари керак. Келмаганни РУВД билан олиб келамиз”.
Айбланувчи ва судланувиларнинг “побег”га чиқиб кетиши олдини олишнинг янги йўли топилди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туришга оид норма киритилди.
Яъни, эндиликда қидирувдаги айбланувчи ёки судланувчи паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)дан фойдаланиб чет элга чиқиб кетиши ёки хорижда ҳаракатланиши мумкин деб ҳисобланса, мазкур паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)нинг амал қилиши суд тартибида тўхтатиб турилиши мумкин.
Тарихий фактлар Каримовнинг 2 сентябрда эмас, 28 август куни вафот этганини тасдиқламоқда
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этгани хабар қилинган. У 3 сентябрь куни ўзи туғилиб ўсган Самарқанд заминига дафн этилган эди.
Марҳум Каримовнинг вафот этгани 2 сентябрь куни эълон қилинганига қарамай, тарихий ҳужжатлар ва уни даволаш жараёнида иштирок этган шифокорлар собиқ давлат раҳбари аслида 28 август куни оламдан кўз юмганини тасдиқлайди.
Юридик университетнинг собиқ ректори янги лавозимга тайинланди
Аввалроқ, Есемурат Султамуратович Каньязов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг бугун, 29 августдаги буйруғи билан Есемурат Каньязов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси