Дунёнинг энг чуқур ғори Ўзбекистондами?
Жамият
−
29 Август 2019
7317Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистондаги ғорлардан бири дунёнинг энг чуқур ғорларидан биттаси сифатида эътироф этилиши мумкин. Бу ҳақда. Урал спелеологлар уюшмасининг Россия геогафик жамиятининг қўллаб-қувватлаши остидаги Сурхондарё вилояти Чўли Баир тоғли массивидаги спелеологик экспедицияси сенсацион натижа билан якунланди. В.Логинов раҳбарлиги остидаги А.Вишневский номидаги ғорда (ЧБ-15) ўтган 20 кунлик экспедиция давомида “-1 минг 284 метр”лик чуқурликка эришилган.
Ғорнинг узунлиги 15 километрни ташкил қилган. Чўли Баирдаги ушбу ғор сув босган галереядан бошланиб, 20 метрлик қудуқ билан тугайди. Топографик съемка шуни кўрсатдики, ғор бугунги кунда Ўзбекистондаги ва умуман Марказий Осиёдаги энг чуқур ғор ҳисобланган, 1415 метр амплитудага етган Бой-Булоққа жуда яқин келди. Бу икки ғорнинг бирлашуви феноменал чуқурлик – 2 километрдан ортиқни қайд этади ва бу уни А.Веревкин (2 минг 212метр) ҳамда Крубер (2минг 197метр ) ғорларидан кейин дунёнинг учинчи энг чуқур ғорига айлантиради. Назарий жиҳатдан массивнинг салоҳияти юқорида янги ғорларнинг аниқланиши ҳамда уларнинг бир улкан тизимга айланиши ҳисобига чуқурлиги жиҳатидан жаҳон рекордини ўрнатиш имконини яратади.
Ғорлардаги тадқиқотлар 2020 йилда давом эттирилади.
LiveБарчаси