Президент Худойберди Тўхтабоев, Севара Назархон, Муножат Йўлчиевани мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирланди:

“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми”

Турсунназаров Йигитали - Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”

Турдиева Кавсар Шералиевна - Тошкент педиатрия-тиббиёт институти ўзбек, рус ва лотин тиллари кафедраси мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”

Алимова Халида Рауфовна - Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори

Исмаилов Зуннур Турсунович - М.М.Федорович номидаги клиник санаторияси раҳбари, Тошкент шаҳри

Ким Виталий Яковлевич - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали 1-жонлантириш бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

Зиёев Урал Абулқосимович - Оқдарё тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби юнон-рум кураши бўйича катта мураббийи, Самарқанд вилояти

Мирзаев Абдирашид - Чироқчи туманидаги “Абдирашид полвон Мирзаев” кураш клуби тренери, Қашқадарё вилояти

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Радзивил Светлана Михайловна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Ёрматов Шермат - Ўзбекистон давлат филармонияси “Булбулча” болалар хор ва рақс жамоаси бадиий раҳбари

Исмаилов Хашимжон - Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли бадиий раҳбари

Каримова Сураё Убайдуллаевна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Рафиков Абзал Азимович - Ўзбекистон давлат академик рус драма театри актёри

Сияев Сагдулла - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Тухтабаев Худайберди - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Юсупова Нортожи Чонаевна - Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаби директори, Наманган вилояти

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Адилов Юсуфжон Бакиевич - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ганчкор уста

Алимов Шавкат Арифджанович - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги

Анарбаев Абдулхамиджон - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институтининг Тошкент бўлими бошлиғи

Бабаджанова Гульджахан Саттаровна - Тошкент тиббиёт академияси акушерлик ва гинекология кафедраси мудири

Бадалбаев Салимджан Сабирджанович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, хаттот

Байтаев Ғиёс Ахмадкулович - Ўзбекистон давлат филармониясининг “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли олий тоифали хонандаси

Бегматов Саибжон Махмудович - Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори, мақомшунос

Буриев Аманулла - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти бўлим бошлиғи

Дустмурадов Бекназар - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти миллий қўшиқчилик кафедраси мудири, доцент

Жалилова Клара Алимадатовна - Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри

Закиров Бахтиёр Сабиржанович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори

Ибрагимбекова Гулчехра - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

Ибрагимов Абдинаби Бегимқулович - Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли хонандаси

Иосис Игорь Зиновьевич - Ўзбекистон давлат филармонияси овоз режиссёри

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси профессори

Каланов Аслиддин Джураевич - Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти миниатюра ва китоб графикаси кафедраси доценти

Мадрахимова Гулмира Улмасжановна - Ўзбекистон давлат филармонияси “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари

Матякубова Гавхар - Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси саҳналаштирувчи балетмейстери

Назарханова Севара Анваржановна - “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

Нишанов Хатам - Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори

Поянов Абдиназар - Қизириқ туманидаги “Қўнғирот” фольклор-этнографик халқ дастаси бадиий раҳбари, бахши, Сурхондарё вилояти

Пулатова Наима Қудратовна - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри олий тоифали солист-вокалисти

Суюнова Замира Ражабовна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий хонандалик кафедраси доценти

Тожибаев Комил Шаробитдинович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори

Тўйчиев Исломали Райимович - Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг 17-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири, Андижон вилояти

Тўйчиев Ялкин Эркинбоевич - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси режиссёри

Умирзаков Балтоходжа Ерматович - Тошкент давлат техника университети умумий физика кафедраси профессори

Файзуллаев Хикматулла Рашидович - Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг рассомлик бўлими ўқитувчиси

Хакимов Садулла - Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

Хидиров Ирсали - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти бош илмий ходими

Шамсутдинов Рустамбек Темирович - Андижон давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, Андижон вилояти

Юсупов Иброхимжон Юнусович - Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори

Юсупов Шукурулла - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Исмаилова Тохира Абдусамадовна - Янгийўл туманидаги “Кичкинтой” болалар уйи бош шифокори, Тошкент вилояти

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Ахмедова Марям Халилаевна - Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Бозоров Наим Назарович - Пешку тумани тиббиёт бирлашмасининг “Боқимиришкор” қишлоқ врачлик пункти мудири, Бухоро вилояти

Ибрагимова Зухра Аметовна - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Қорақалпоғистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Мирсолиева Мукаддас Камоловна - Бўка тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, Тошкент вилояти

Нишанбекова Шахида Машраббековна - Данғара туманидаги “Abu Bakr ar-Roziy med servis” хусусий клиникаси бош шифокори, Фарғона вилояти

Тураев Бахтиёр - Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси микрохирургия бўлими шифокори

Усманов Агзамжон Наябжанович - Олмазор туманидаги “New Life Medical” хусусий клиникаси ядро тиббиёт маркази раҳбари, Тошкент шаҳри

Чупрова Валентина Александровна - Республика қон қуйиш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

“Дўстлик” ордени билан

Абдуллабеков Кахарбай Насирбекович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири

Абдуллаева Гулджан Джумашовна - Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Абдуллаева Камола Жахангировна - В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг торли чолғулар бўлими виолончель синфи ўқитувчиси

Абдуллаева Мухаббат Ходжиалимовна - Ўзбекистон давлат драма театри олий тоифали актёри

Аблақулов Ўктам Ўлмасович - “Polaris Technologies” масъулияти чекланган жамияти директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳри

Акбарова Гулнора Илясовна - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бадиий экспертиза бошқармаси бош санъатшунос-эксперти

Аллаев Кахраман Рахимович - Тошкент давлат техника университети электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари кафедраси профессори

Алниязов Айтмурат Исмаилович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институти директори

Байжанов Аллаберган Кадирович - Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори

Бегимов Мурат Полатович - Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри бош режиссёри

Бекмурадов Мансур Бобомурадович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бошқарув социологияси ва психологияси кафедраси мудири

Болоболов Владимир Владимирович - Фарғона вилояти 3-сил касалликларига қарши курашиш диспансери даволаш бўлими мудири

Бузина Ольга Николаевна - Самарқанд вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази директори ўринбосари

Бурмич Ольга Александровна - Фарғона вилояти рус драма театри олий тоифали актёри

Васильева Ирина Анатольевна - Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби қиличбозлик бўлими мураббийи

Вахабова Фируза Наримановна - Яккасарой туманидаги “Лидер болалар мактаби” нодавлат таълим муассасаси директори, Тошкент шаҳри

Голендер Борис Анатольевич - Тошкент шаҳридаги Сергей Есенин музейи илмий ходими

Ешанова Тамара Кошановна - Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамшираси

Жамолдинов Акмалжон Зайлобиддинович - Тошкент шаҳар “Туркистон” саройи бош рассоми

Кабинов Истам Ашурович - Когон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бокс спорт тури тренери, Бухоро вилояти

Кадирова Барно Азимовна - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси актёри

Кахаров Эркин Олимович - Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби бўғинидаги хореография коллежи ўқитувчиси

Курбанова Диларам Султановна - Мирзаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг “Оқолтин” қишлоқ врачлик пункти мудири, Сирдарё вилояти

Мадиев Жуманазар Ҳайдарович - Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмасининг “Хўжаипок” қишлоқ врачлик пункти умумий амалиёт шифокори, Сурхондарё вилояти

Молокова Людмила Ивановна - Тошкент шаҳридаги “Вега Мед Хаус” хусусий клиникаси гастроэнтеролог шифокори

Мухамедова Угулой Низомовна - Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг хореография кафедраси ўқитувчиси

Нагашибаева Камаш Нагашибаевна - Томди тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Навоий вилояти

Наризова Иба Кушжановна - Конимех туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти

Норматов Илхом Нурматович - Жиззах вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри

Отениязов Жуманияз Палуанович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Қорақалпоғистон Республикаси

Пирназарова Айгул - Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи катта илмий ходими, Қорақалпоғистон Республикаси

Рахимджанова Илмира Рискалиевна - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси актёри

Рахимов Каххор Абдиевич - Деҳқонобод туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, бахши, Қашқадарё вилояти

Режаметова Фотима Туганбаевна - Ўзбекистон давлат ёшлар театри актёри

Сабиров Ағабай Каримович - Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари

Сабирова Умида Пулатовна - Урганч шаҳридаги “Ниҳол” нодавлат таълим муассасаси директори, Хоразм вилояти

Тухтаев Мурод Бакиджанович - Тошкент шаҳар хўжалик ҳисобидаги эшитиш ва нутқни тиклаш ҳамда овоз реабилитацияси маркази шифокор отоларингологи

Фозилов Жўра Ваҳобович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, Бухоро вилояти

Халмурзаев Ташмурза - шарқшунос олим, Тошкент шаҳри

Халмурзаева Атиргул Исаковна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи мутахассиси

Хожабергенов Дарибай Айтбаевич - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти, Қорақалпоғистон Республикаси

Худояров Солижон Азимович - Фарғона вилояти спорт яккакурашига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквондо бўлими ўқитувчиси

Ҳикматова Холида Нусратовна - Бухоро шаҳридаги 9-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори, Бухоро вилояти

Шамсутдинов Рустам Динамович - оммавий байрам тадбирлари режиссёри, Тошкент шаҳри

Шарапова Гулбахор Исомовна - “Ғиждувон диагностика маскани” хусусий клиникаси директори, Бухоро вилояти

Шубин Вячеслав Егорович - сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими тренери, Тошкент шаҳри

Эшонкулов Жоппор Салиевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи директори

Юлдашев Алишер Хаитович - Хоразм вилояти мусиқали драма театри саҳналаштирувчи режиссёри

Юсупова Огулнабат - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри оркестри артисти

Мамлакатимизда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:

“Шуҳрат” медали билан

Абдуллаева Дилноз Кенгешбаевна - Қўнғирот туманидаги “Wunderkind in Kungrad” нодавлат мактабгача таълим муассасаси директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Алимахсумов Камолиддин Мохирович - Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли биринчи тоифали хонандаси

Бабаева Ойнисо Амбияевна - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри биринчи тоифали вокал артисти

Базарбаев Полат Жолдасбаевич - Нукус шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг каратэ спорт тури бўйича ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Байматов Сирожиддин Гиясович - Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, ганч ўймакори

Бокиев Жамолхон Тургунпулатович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наманган вилояти бўлими раҳбари

Джаббарова Гулистон Музапаровна - Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олий тоифали вокал артисти

Джураев Бахтияр Мамадаминович - Сурхондарё вилояти силга қарши курашиш диспансери бош шифокори

Есемуратов Бахтияр Сагидуллаевич - Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси директори, жиров

Закиров Шухрат Рихсиваевич - Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, бастакор

Зарипов Бунёдбек Давронбек ўғли - Тошкент Турин политехника университетининг дастурий таъминот йўналиши талабаси

Ибрагимов Умид Сайфуллаевич - Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директори

Исмаилова Саида Хусановна - Ўзбекистон давлат филармониясининг Миллий симфоник оркестри олий тоифали артисти

Кенжаев Бобир Қандиёрович - Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли олий тоифали хонандаси

Қурбонов Абдукарим Қаюмович - Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонасининг Шеробод тумани филиали мудири

Лутфуллаева Муборак Бахруллаевна - Ўзбекистон давлат филармонияси “Ёш истеъдодлар” камер оркестри бадиий раҳбари

Максудов Фарход Алижонович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти директори

Менглиев Абдижалол Тоштемирович - Термиз шаҳридаги “Ўтан полвон” хусусий диагностика ва даволаш маркази раҳбари, Сурхондарё вилояти

Муродов Шарофиддин Тожиддинович - Ўзбекистон давлат филармонияси Ўзбек миллий мумтоз ашула ансамбли хонандаси

Мухамедова Азиза Нурмахматовна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти

Маматова Ширин Мамаджановна - “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

Мухитдинова Насиба Ахмадқуловна - Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали катта илмий ходими

Норкузиев Мурод Мадаминович - Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи анъанавий ижрочилик бўлими ўқитувчиси

Оринбаева Улбосин Адилбаевна - Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси “Мухаллес” дуторчилар ансамбли бахши-созандаси

Рахманова Хожибиби Раимбергановна - Хонқа тумани тиббиёт бирлашмасининг “Ал-Хоразмий” қишлоқ врачлик пункти мудири, Хоразм вилояти

Рахмонов Шерали Мамажонович - Фарғона вилояти маданият бошқармаси қошидаги мақом ансамбли хонандаси

Ризаева Гулнора Шоназаровна - Каттақўрғон шаҳар драма театри актёри, Самарқанд вилояти

Рустамов Батир Назарович - Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлими саҳналаштирувчи балетмейстери

Рўзматов Олимжон Алижонович - Шаҳрисабз шаҳридаги “Оила ва никоҳ диагностика маркази” хусусий клиникаси бош шифокори, Қашқадарё вилояти

Саидов Акмал Бахтиёрович - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси олий тоифали постановкачи рассоми

Саидов Бунёд Юсупович - “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими хонандаси

Салимов Саибджан Норович - Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, ганчкор-наққош

Самаров Хонкул Қаҳҳорович - Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тасарруфидаги Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси мудири

Султонов Дилмурод Ўктамбоевич - “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими хонандаси

Тобиас Сергей Владимирович - Юнусобод туманидаги “Лор плюс сервис” хусусий клиникаси отоларинголог шифокори, Тошкент шаҳри

Тожибаева Мукаддас Холдаровна - Поп туманидаги “Мурувват” ногиронлар интернат уйи ҳамшираси, Наманган вилояти

Тураев Акмал Ботирович - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри бош дирижёри

Турдиева Рохат Юлдашевна - Миробод туманидаги 2-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори, Тошкент шаҳри

Тўхтамуродов Беҳзод Тоир ўғли - Тошкент давлат техника университети механика факультети технологик машина ва жиҳозлар кафедраси магистранти

Убайдуллаев Фуркат Хамидуллаевич - Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи камонли-торли чолғулар бўлими ўқитувчиси

Фозилов Хуршид Ғайратович - Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори, Қашқадарё вилояти

Фурман Михаил Эвалдович - Олмалиқ шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Тошкент вилояти

Шодманкулов Уктам Маматкулович - Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ҳунарманд, Сирдарё вилояти

Шодманов Умид Хамидуллаевич - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри

Шамуротова Моҳичеҳра Абдинабиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий хонандалик кафедраси ўқитувчиси

Эркинов Музаффархон Эркин ўғли - “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси кинорежиссёри, Тошкент шаҳри

Эшбоев Махаммад Темиралиевич - Термиз шаҳридаги 22-болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактаби ўқитувчиси, бахши, Сурхондарё вилояти

Юнусова Нигорахон Юсупжоновна - Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиётини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарих фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Юсупов Абдулазиз Яқубжонович - Андижон тумани маданият марказининг бадиий раҳбари, Андижон вилояти


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг