Трамп Мирзиёевни “шерик” деб, у билан яқин ҳамкорлик қилмоқчилигини айтди

Жамият

image

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига табрик йўллагани ҳақида хабар берган эдик. 

Дональд Трамп ўз мактубида Президент Мирзиёевни табриклаш бароборида, унинг 2018 йил май ойида АҚШга амалга оширган давлат ташрифини хотирлайди. 

“Сизнинг Оқ уйга ташрифингизни ёдга олиб, мамлакатларимиз ўртасида сўнгги йилларда мустаҳкамланиб бораётган стратегик мулоқотларни юқори баҳолашимни таъкидлашни истар эдим”, дейди Трамп. 

АҚШ Президенти Ўзбекистон раҳбарининг мамлакат ва халқи учун содиқлигини қадрлашини қуйидагича қайд этган: 

“Сизнинг Ўзбекистон аҳлига хизмат қилувчи янада мустаҳкам, шаффоф ва масъулиятли ташкилотлар яратиш орқали мамлакат келажагига содиқлигингизни қадрлайман”.

Трамп мактубида Ўзбекистонда амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳалар ва Мирзиёевнинг ютуқларида ўзини шерик сифатида кўрсатади ва бундан ғурурланиши билдиради. 

“Сизнинг муваффақиятли ютуқларингизда шерик бўлишдан ғурурланамиз”, дейди Трамп

Президент мактуби сўнгида Мирзиёевга тилакларини изҳор этиб, у билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилмоқчи эканини айтган. 

“Сизга ва Ўзбекистон халқига келгуси йиллар барқарор ва самарали бўлишини тилайман. Янада яқинроқ ҳамкорликни қизғин кутиб қоламан”.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг