Президент 2 яшар болани ўлимдан қутқарган шифокорни ҳам мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги “Лор плюс сервис” хусусий клиникаси отоларинголог шифокори Сергей Владимирович Тобиас ҳам “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Сергей Тобиас жорий йилнинг 19 июль куни ўзи ишлайдиган хусусий клиникага ота-онаси томонидан клиник ўлим ҳолатида (нафас олиши тўхтаб қолган) олиб келинган болакайнинг ҳаётини сақлаб қолганди.

QALAMPIR.UZ мухбири билан суҳбатда Сергей Тобиас бўлган воқеани қуйидагича сўзлаб берганди.

“Югуриб киришди. Бола ҳушсиз ҳолда нафас олмаётганди, томир уриши ҳам йўқ эди. Кўкариб кетганди. Ота-онасининг айтишича, тана ҳароратининг ошиши натижасида болада титроқ бошланган ва шундан сўнг, ҳушини йўқотган. Воқеа нимадан бошлангани, қандай бўлганини сўрашга имкон бўлмади, биринчи ёрдам кўрсатиш керак эди. Мен болага сунъий нафас бериб, юрагини массаж қилганимдан кейин бола ҳушига келди, сунг уни онасига бердим. Кейинроқ тез ёрдам ҳам етиб келди”

Шундан сўнг, 41 ёшли шифокор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сергей Тобиас

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг