Тошкентда металл конструкция қулади. Қурбонлар бор
Жамият
−
28 август 2019 12092 1 дақиқа
Бугун, 28 август куни соат 13:18да Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида метал конструкцияни қулаши содир бўлган.
Натижада, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган. Ҳодиса жойига Фақулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари етиб борган.
Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август