Ҳукуматдаги ўзгаришлар, мукофотланган ҳокимбувалар, қамоқдан чиққан мухолифатчи ва бошқа хабарлар

Жамият 2519

Президент Администрацияси ва Ҳукуматдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Шерзод Қудбиев Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президентнинг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган Умар Сапаевич Исмоилов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

23 ёшидаёқ Президент Мирзиёевнинг назарига тушиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган Алишер Саъдуллаев Қаҳрамон Қуронбоевдан бўшаган ўринни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раислигини эгаллади.

Грузияда 3 яшар болага ҳужум қилишди

Тбилиси марказида ота-онаси ва укаси билан кўчада кетаётган уч ёшли болага аёл киши пичоқ билан ҳужум қилди. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеолавҳадан маълум бўлишича, номаълум аёл шаҳарнинг Пекин кўчасида ота-онаси билан кетаётган болага яқинлашган ва сумкасидан пичоқни олиб, юзига бир неча марта урган. 

Фарғонанинг валломатидан тортиб Андижоннинг “ширинсухан” ҳокимигача Президентдан мукофот олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур фармон билан қатор вилояти, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳам мукофотланди. 

Самарқанддаги автосалон мижозга йирик миқдорда пеня тўлайди

Самарқандлик Соҳибжон Damas сотиб олиш мақсадида “Самарқанд автосавдо” МЧЖга келиб шартнома тузиб, 62 миллион 812 минг сўм тўлайди.

Шартнома шартларига кўра, ҳаш-паш дегунча айтилган муддат етиб келди. Хабар беришар, чақиришар деб ўйлаганди. Негадир ҳеч ким хабар бермади. Автосалонга қатнайвериб, салкам икки ойни ҳам ўтказиб юборди, бироқ машинадан дарак бўлавермади. Охир-оқибат яқинларининг маслаҳати билан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 10-91 ишонч телефонига мурожаат қилди.

Ҳар оиладан бир киши пахта теради

Туркманистон Қишлоқ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Мақтамғули Байрамдурдиев бу йил барча кучларни сарфлаш ва пахта териш режасини амалга ошириш кераклиги, кейин эса буғдой экишга тайёргарлик кўриш кераклиги тўғрисида баёнот берди. 

Дубайга учган самолёт носозлик сабаб Тошкентга қайтди

Аввалроқ, FlyDubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учган самолёти техник носозлик сабаб ортга қайтгани ҳақида хабар берган эдик.

FlyDubai компанияси носозлик сабаб ортга қайтган самолёт ва унинг йўловчилари ҳақида QALAMPIR.UZ`га қуйидагиларни маълум қилди.

Президент Содиқ Сафоевни ҳам мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 29 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу фармонга биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Солихович Сафоев “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди. 

Қирғизистонда мухолифат лидери қамоқдан чиқди

Бишкекнинг Первомайский туман суди коррупция ва пора олгани учун 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган мухолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаевни ҳибсдан озод қилди.

Қирғизистоннинг таниқли сиёсатчиларидан бири, "Ота Макон" социалистик партиясининг мухолифатдаги парламент фракциясининг етакчиси Текебаев 2017 йил феврал ойида Бишкекдаги аэропортда ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг Венадаги сессиясидан қайтаётганда ҳибсга олинган. 

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчалиги маълум бўлди

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 18,48 млрддолларни ташкил этди. Бу мамлакат ЯИМнинг 23,5 фоизига тенг. Бу ҳақда Молия вазирлиги вакили “Давлат қарзини самарали бошқариш” мавзусида ўтказилган брифингда маълум қилди.

Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтди

“Ювентус” ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Барселона” аъзоси Лионель Месси билан рақобатига ҳам тўхталиб ўтди.

“Бир вақтда тугатамизми? У мендан икки ёшга кичик. Аммо мен ёшимга нисбатан ҳам яхшироқ кўринаман. Бундан ташқари мен бу ердан келаси йил ҳам 2-3 йилдан кейин ҳам бўлишни режалаштирганман. Мени ёқтирмайдиганлар ҳали кўп бора каминани кўришига тўғри келади”, деди Роналду.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×