Қирғизистонда мухолифат лидери қамоқдан чиқди
Олам
−
30 Август 2019
6740Бишкекнинг Первомайский туман суди коррупция ва пора олгани учун 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган мухолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаевни ҳибсдан озод қилди, дея хабар беради “РИA Новости”.
Текебаевнинг эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирди.
Қирғизистоннинг таниқли сиёсатчиларидан бири, "Ота Макон" социалистик партиясининг мухолифатдаги парламент фракциясининг етакчиси Текебаев 2017 йил феврал ойида Бишкекдаги аэропортда ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг Венадаги сессиясидан қайтаётганда ҳибсга олинган.
Ўша вақтда республиканинг собиқ элчиси Дуйшонқул Чотонов ҳам ҳибсга олинган. Сиёсатчилар коррупцияда айбланиб, уларнинг ҳар бири 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Қирғизистон Олий суди 2019 йил 21-августда Текебаев ва Чотоновнинг жиноий ишини “янги очилган ҳолатлар туфайли” кўриб чиқиш учун юборган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь