Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқидан “учди”
Жамият
−
30 Август 2019
18880Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Қаҳрамон Қуранбоев лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 августдаги фармони билан Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири сифатида фаолият юритиб келган Шерзод Қудбиев тайинланган эди.
Қаҳрамон Қуронбоев 1970 йилда Хоразмда туғилган. 2001-2006 йилларда "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 2012-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси проректори, 2013-2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасида ёшлар сиёсати масалалари комплекси сектор мудири, 2016 йил -2017 йил Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, 2017 йилдан бугунгача Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь