Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчалиги маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 18,48 млрд долларни ташкил этди. Шундан 13,1 млрд доллари ташқи қарз бўлиб, бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 23,5 фоизига тенг. Бу ҳақда Молия вазирлиги вакили “Давлат қарзини самарали бошқариш” мавзусида ўтказилган брифингда маълум қилди.

Умумий қарзнинг 5,37 млрд доллари ёки 29 фоизи ички қарзлар ҳисобланади. Ўз навбатида Ҳукумат ички қарзнинг 97 фоизини кафолатлаган, 3 фоизини ўз номидан жалб қилган.

Давлат қарзининг 5 фоизи ёки 1 млрд доллари халқаро облигациялар ҳиссасига тўғри келади. 1 млрд долларнинг 50 фоизи яъни, 500 млн долларининг ўташ муддати 5 йил ва қолган ярмининг ўташ муддати 10 йил.

Давлат қарзининг 66 фоизи кредитор мамлакатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади. 

Ўзбекистоннинг кредитор мамлакатлардан 6,06 млрд доллар қарзи бор. Унинг 45 фоизи Хитой, 29 фоизи Япония, 5 фоизи Германия ва 21 фоизи бошқа давлатлардан олинган маблағлар ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг халқаро молиявий ташкилотлардан қарзи 6,06 млрд долларга ёки умумий қарзнинг 33 фоизига тенг. 6,06 млрд долларнинг 54 фоизини Осиё тараққиёт банки, 34 фоизини Жаҳон банки ва 12 фоизини Ислом тараққиёт банки ажратган имтиёзли кредитлар ташкил қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон давлат қарзининг 60,1 фоизи доллардаги, 13,5 фоизи япон иенаси, 10,9 фоизи махсус қарздорлик ҳуқуқи, 5,3 фоизи евродаги қарзлар ва 10,2 фоизи бошқа валютадаги қарзлар ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

облигация қарз

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг