Қудбиевга навбатдаги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
30 Август 2019
4950Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 август куни имзолаган фармони билан Умар Сапаевич Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шерзод Қудбиев Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига, Ёшлар иттифоқи раиси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Қаҳрамон Қуронбоев Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь