Дубайга учган самолёт носозлик сабаб Тошкентга қайтди
Жамият
−
30 Август 2019 9678 1 дақиқа
Бугун, 30 август куни Тошкентдан Дубайга учган FlyDubai авикомпаниясининг Boeing 737-8KN самолёти техник носозлик сабаб Ўзбекистон пойтахтига қайтди.
“Тошкент-Дубай” йўналишида учган Boeing 737-8KN самолёти парвоз бошланганидан 25 дақиқа ўтиб, Қашқадарёдан ортга қайтди. Ҳаво лайнерининг ортга қайтишига техник носозлик сабаб бўлган.
Қўниш штат режимида амалга оширилган. Йўловчилар ҳозирда аэропортда. FlyDubai вакиллари ҳозирча ҳолатга изоҳ бермади.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь