Грузияда 3 яшар болага ҳужум қилишди

Олам

image

Тбилиси марказида ота-онаси ва укаси билан кўчада кетаётган уч ёшли болага аёл киши пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда “EurAsiaDaily” хабар қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеолавҳадан маълум бўлишича, номаълум аёл шаҳарнинг Пекин кўчасида ота-онаси билан кетаётган болага яқинлашган ва сумкасидан пичоқни олиб, юзига бир неча марта урган. 

Шунингдек, видеолавҳада аслида аёл иккинчи болага ҳужум қилмоқчи бўлгани, аммо ота-онаси унга ҳалал берганини кўриш мумкин. Тез ёрдам ходимлари жароҳатланган болани шифохонага етказган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

“Беморнинг аҳволи қониқарли, у палатада. Клиникага ётқизилганида, унинг ўнг ёноғи кесилган. Боладаги жароҳатларни бирламчи жарроҳлик йўли билан даволашган. Бемор келажакда пластик жарроҳлик муолажаларига муҳтож бўлмаслиги учун қўлимиздан келганини қилдик. Бугун у бўлимда қолади, эртага биз унга жавоб бермочимиз", деди юрак-қон томир жарроҳи Натия Васадзе.

Кўп соатлик тезкор-қидирув ва тергов тадбирлари натижасида, эрталаб Грузия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вояга етмаган боласини жароҳатлашда айбланаётган аёлни қўлга олишга муваффақ бўлди. У 1968 йилда туғилган фуқаро бўлган.

"Грузия Ички ишлар вазирлиги ходимлари аёлни вояга етмаганга нисбатан оғир шикаст етказганликда айблаб ҳибсга олган", дейилади ИИВ хабарида.

Аёл 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг