FlyDubai ортга қайтган самолёт ва йўловчилар ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, FlyDubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учган самолёти техник носозлик сабаб ортга қайтгани ҳақида хабар берган эдик.

FlyDubai компанияси носозлик сабаб ортга қайтган самолёт ва унинг йўловчилари ҳақида QALAMPIR.UZ`га қуйидагиларни маълум қилди.

“FlyDubai авиакомпаниясининг FZ-1942 рақамли рейси Тошкентдан Дубайга учиш пайтида техник сабабларга кўра Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аеропортига қайтиб келди. Йўловчилар меҳмонхона билан таъминланиб, рейс вақти кўчирилди. Ҳозирда учиш вақти аниқланмоқда.  Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчиларимиздан узр сўраймиз”, дейилади компания маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдан учган самолёт орадан 35 дақиқа ўтиб, Қашқадарёга етганида носозлик сабаб ортга қайтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Тошкент-Дубай FlyDubai

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made