Президент Содиқ Сафоевни ҳам мукофотлади
Жамият
−
30 Август 2019
5142Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 29 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу фармонга биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Солихович Сафоев “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
Содиқ Сафоев нафақат мамлакатда, балки хорижда ҳам танилган кучли сиёсатчилардан бири. Шавкат Мирзиёев Президент ўлароқ фаолият бошлагандан кейин Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимини жорий этди ва бу лавозимга Содиқ Сафоевни тайинлади.
Сиёсатчи 1954 йилнинг 3 февралида Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Маълумоти – олий, 1976 йилда Тошкент давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
• 1976-1987 Тошкент давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи;
• 1987-1990 Ўзбекистон КП МҚ методисти, сектор мудири.
• 1990-1991 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш институтида катта илмий ходим;
• 1991-1992 Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг халқаро иқтисодий алоқалар бўлимида етакчи консултант, бўлим мудири;
• 1992-1993 Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари;
• 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири.
• 1993-1996 Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ўриндошлик асосида - Ўзбекистон Республикасининг Нидерландия ва Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;
• 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси;
• 1996-2001 Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ўриндошлик асосида Ўзбекистон Республикасининг Канададаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;
• 2001-2003 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;
• 2003-2005 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири;
• 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;
• 2005 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
2016 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.
2004 ййилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2011 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
LiveБарчаси