Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ёрдамчиси билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори Ивана Живкович билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирган.

Мирзиёеванинг сўзларига кўра, икки томон мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ТД ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилган, хусусан, Қорақалпоғистон ва Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

“Ёшлар, соғлиқни сақлаш, маданият ва барқарор туризмни тараққий эттириш билан боғлиқ масалалар – ижобий ва узоқ муддатли ўзгаришлар учун асос яратиши мумкин бўлган муҳим йўналишлар юзасидан батафсил фикр алмашдик. Биз жамоатчиликни, айниқса, ёш авлодни уларнинг ғайрати, ижодкорлиги ва янгиликларга интилишидан келиб чиқиб, тараққиёт жараёнига жалб этишга интиламиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Мирзиёева томонларнинг қарашлари БМТ ТД мақсадларига тўғри келишидан, ҳамоҳанг эканидан хурсандлиги, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали ғояларни жойларда одамларга сезиларли фойда келтирадиган реал лойиҳаларга айлантириш мумкинлигига ишонишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлагани ва унда Саида Мирзиёева ҳам нутқ сўзлагани хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Саида Мирзиёева Ивана Живкович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг