Жўраевлар иши бўйича ДНК экспертизаси тайинланди
Маданият-санъат
−
15 Май
73713Аввалроқ, таниқли хонанда Ботир Қодиров ва Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғиллари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлар орасида оталикни белгилаш бўйича суд жараёни давом этаётгани хабар қилинганди. Мазкур иш бўйича суд томонидан ДНК экспертизаси тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
2 май куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар Ботир Қодировнинг вакили ДНК экспертизаси ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилган. Илтимоснома бўйича жавобгар вакиллари эътироз билдирган.
8 май куни Ботир Қодиров ва Шоҳжаҳон Жўраевнинг кўрсатмаси эшитилган ва Шоҳжаҳон Жўраев ДНК экспертизаси ўтказилишига қарши эмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, даъво аризасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги мутахассис фикри илова қилингани, унда Ҳалимжон Нурматов билан Ботир Шералиевич Қодировнинг амаки-жиян эканлиги бўйича фикр берилгани хабар қилинганди. QALAMPIR.UZ ушбу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида Шерали Жўраевнинг укаси Ҳалимжон Нурматов билан боғланганда эса у Ботир Қодиров билан амаки-жиян эканини аниқлаш учун ДНК текшируви ўтказилганини рад этди.