Жўраевлар иши бўйича суд бошланди (видео)

Маданият-санъат

image

Аввалроқ, таниқли хонанда Ботир Қодиров Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғиллари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевни оталикни белгилаш бўйича судга бергани ҳақида хабар қилинганди. Бугун, 2 май куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида мазкур иш кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда суд биносидан QALAMPIR.UZ мухбири Моҳинур Маматова хабар берди.

Маълум бўлишича, судда Шоҳжаҳон Жўраев ва Зоҳиршоҳ Жўраев томонидан вакил сифатида қатнашаётган адвокатлар судни ёпиқ тарзда ўтказилишини сўраган. Ботир Қодировнинг вакили ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлагач, суд ёпиқ тарзда ўтказилиши белгиланди. 

Ҳозирда томонлар ўртасида оталикни белгилаш бўйича суд давом этмоқда. Тафсилотлар билан QALAMPIR.UZ'да танишинг.

Жўраевлар иши

Ботир Қодиров шу йилнинг февраль ойи бошларида онасининг шаъни, ор-номуси ва ўзининг қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида оталик фактини белгилаш учун даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Мазкур иш 15 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида судья Ўтанбоева томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Бироқ жавобгар (Зоҳиршоҳ Жўраев) вакили иш билан танишиш учун судни бошқа кунга қолдиришни сўраган. Биринчи суд мажлиси 23 апрель куни бўлиб ўтди. Билдирилишича, суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилиб, гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далилларни талаб қилиб олиш учун ишни кўриш яна 2 майга қолдирилган. 

Даъво аризасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги мутахассис фикри илова қилинган. Унда Ҳалимжон Нурматов билан Ботир Шералиевич Қодировнинг амаки-жиян эканлиги бўйича фикр берилган.

Ботир Қодировнинг ўзи Жўраевларни судга берганига Шерали Жўраевнинг тўнғич ўғли Шоҳжаҳон Жўраевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига уни ҳақоратлаб қўйган пости сабаб бўлганини айтди. 

Гап шундаки, хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ўзининг Instagram саҳифасида Ботир Қодировга тегиштириб, ноўрин сўзларни ёзган. Қодировнинг продюсери Асрор Исохўжаевнинг сўзларига кўра, айнан шу пост сабабли қўшиқчи марҳум санъаткор Шерали Жўраев оиласини судга беришга мажбур бўлган. 

QALAMPIR.UZ ушбу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида Шерали Жўраевнинг укаси Ҳалимжон Нурматов билан боғланди. Буни қарангки, у Ботир Қодиров билан амаки-жиян эканини аниқлаш учун ДНК текшируви ўтказилганини рад этмоқда.

Хонанда Ботир Қодиров QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида барча саволларга жавоб бериб, Шерали Жўраев шубҳасиз унинг отаси экани, хонанда 20 ёшга тўлгунга қадар ота-бола жуда кўп борди-келди қилиб тургани, онасига бўлган тазйиқлар, унда оталик фактини исботловчи барча далиллар борлигини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

суд Шерали Жўраев Ботир Қодиров Шоҳжаҳон Жўраев Зоҳиршоҳ Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг