Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди
Маданият-санъат
−
23 Апрель
45332Ўзбекистонлик таниқли хонанда Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, бугун, 23 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида оталикни белгилаш бўйича Ботир Қодировнинг даъво аризаси асосида суд мажлиси бўлиб ўтди. Судни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Лола Ўтанбоева кўриб чиқди.
Билдирилишича, мазкур ишни кўриш 15 апрель кунига тайинланган. Бироқ жавобгар вакили иш билан танишиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўрагани сабабли у бугун кўриб чиқилган. Суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилиб, гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далилларни талаб қилиб олиш учун ишни кўриш 2 майга қолдирилган.
Даъво аризасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги мутахассис фикри илова қилинган бўлиб, Нурматов Халимжон билан Қодиров Ботир Шералиевичнинг амаки-жиян эканлиги бўйича фикр берилган.
Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2008 йил 26 февралда фамилиясини “Жўраев”дан “Қодиров”га, отасининг исмини “Шерали ўғли”дан Шералиевич”га ўзгартирилганлиги ҳақидаги 46-ва 48-иловалар тақдим этилган.
Маълумот учун, Зоҳиршоҳ Жўраев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли ҳисобланади. Ботир Қодиров ҳам унинг ўғли экани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Шерали Жўраев ўтган йилнинг сентябрь ойида 77 ёшида вафот этган.
LiveБарчаси