Жўраевлар иши апелляция инстанциясида кўрилди
Маданият-санъат
−
18 Ноябрь
1537211 сентябрь куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида хонанда Ботир Қодировнинг даъвоси бўйича суд иши кўриб чиқилган ва қарор ўқиб эшиттирилганди. Суд қарорига кўра, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли деб топилган.
Суд қарори устидан Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлар апелляция шикояти киритган ва бугун, 18 ноябрь куни бу иш апелляция инстанцияда кўриб чиқилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Билдирилишича, апелляция инстанциянинг қарорига кўра, биринчи инстанция ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Маълумот учун, биринчи инстанция қарори билан даъвогар Ботир Шералиевич Қодировни жавобгарлар Шоҳжаҳон Шерали ўғли Жўраев ва Зоҳиршоҳ Шерали ўғли Жўраевга нисбатан оталик тартибини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган, марҳум 2023 йил 4 сентябрда вафот этган Шерали Жўраев 1981 йил 5 майда туғилган Ботир Шералиевич Қодировга нисбатан оталик факти белгиланган. Шунингдек, 1981 йил 5 майда туғилган Ботир Шералиевич Қодировни Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1983 йил 11 мартда 12-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг ота устунида – Шерали Жўраев, 12.04.1945 йилда Андижон вилояти, Асака шаҳрида туғилган, миллати ўзбек деб кўрсатилиши белгиланган.
LiveБарчаси