Ботир Қодиров яна жаримага тортилди
3-саҳифа
−
06 Май
33256“Абдуссамий” тахаллуси билан танилган шоир Шоҳрух Абдувоҳидов хонанда Ботир Қодиров устидан тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан шеърларини қўшиқ қилгани учун шикоят қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шоир Шоҳрух Абдувоҳидовга тегишли “Қизғонаман”, “Сўнгги нафасгача”, “Соғиндим ёмон” ҳамда “Дилдора” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹ моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹ моддасининг 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 (саккиз) баравари миқдорида – 3 000 000 (уч миллион) сўм жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шоир Шамсиддин Тўраев хонанда Ботир Қодиров устидан тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан шеърларини қўшиқ қилгани учун Адлия вазирлигига шикоят қилган эди. Қодировга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 ¹ -моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида – 1 млн 875 минг сўм жарима жазоси тайинланган эди.
LiveБарчаси
17 Июнь