Фарғонада 26 туп қарағай кесган корхонага 4 млрд сўмлик жарима қўлланди

3-саҳифа

−

visibility982 timer1 дақиқа

image

Фарғона шаҳрида 26 туп Элдор қарағайи рухсатсиз кесилгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 810 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида ҳолат фош этилган.

Хусусан, Фарғона шаҳридаги “Шодлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “А.S.” хусусий корхонаси томонидан 26 туп Элдор қарағайи рухсатсиз кесилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган ўлчов ишлари натижасида ўсимлик дунёсига 810 миллион 480 минг сўм зарар етказилгани ҳисобланган. Шунингдек, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 56-моддасига (Дарахтларни ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик, шунингдек уларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаганлик) асосан, корхонага 4 миллиард 52 миллион 400 минг сўм молиявий санкция қўлланилган.

Ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 586 туп дарахт ноқонуний равишда илдизи билан қўпориб ташлангани аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг