Жўлоний Макрондан таклифнома олди

Олам

image

Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шара (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний) Франция Президенти Эммануэль Макроннинг расмий таклифига биноан яқин ҳафталарда Парижга ташриф буюради. Бу ҳақда Сурия етакчиси девони Макрон билан бўлиб ўтган телефон суҳбати якунлари бўйича маълум қилди.

“Аҳмад аш-Шара Франция Президентидан яқин ҳафталарда Францияга ташриф буюриш бўйича таклиф олди”, дейилади хабарда.

Девонга кўра, Макрон аш-Шарани президентлик лавозимига киришгани билан табриклаб, Суриянинг ўтиш даврида тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

“Президентлар Суриянинг хавфсизлик муаммоларини ва унинг барқарорлигини сақлаш йўлида ҳамкорлик зарурлигини муҳокама қилади”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрда Сурияда ҳокимиятни эгаллаган Аҳмад аш-Шара (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний) жорий йил 29 январь куни мамлакатнинг ўтиш давридаги президенти деб эълон қилинганди. 2 февраль куни у Саудия Арабистонига илк хорижий ташрифини амалга оширди. Мазкур ташриф доирасида у Ар-Риёдда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди. 3 февраль куни у Макка шаҳрида Умра зиёратини амалга оширди. Унга Каъба эшиклари ҳам очиб берилди. Аш-Шаранинг 2-хорижий сафари Туркияга бўлди. Аш-Шара музокаралар чоғида ҳукм сурган ижобий атмосфера учун Эрдўғанга  миннатдорлик билдириб, Туркия Президентини энг қисқа вақт ичида Сурияга ташриф буюришга таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг