Курс UZS

USD

12 970.19

-11.06

EUR

13 572.01

-25.85

RUB

142.20

0.03

Аҳмад аш-Шара Суриянинг янги президенти деб эълон қилинди

Олам

image

Кеча, 29 январь куни Сурия маъмурияти раҳбари Аҳмад аш-Шара (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний) мамлакатнинг ўтиш давридаги президенти деб эълон қилинди. Бу ҳақда SANA хабар берди.  

Мамлакатнинг янги ҳукумати аввалги конституция амал қилишини тўхтатганини ва парламентни тарқатиб юборганини эълон қилди. Шунингдек, барча хавфсизлик хизматлари ва қуролли тузилмалар тарқатилди.

“Ҳозирги пайтда Сурия учун устувор вазифалар ҳокимиятдаги бўшлиқни тўлдириш, фуқаролар тинчлигини сақлаш, давлат институтларини қуриш, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун асос яратиш ҳамда Суриянинг халқаро ва минтақавий майдондаги мавқеини тиклашдан иборатдир”, деди Аҳмад аш-Шара.

Тайинланган президентнинг ваколатлари Сурияда янги конституция қабул қилингунга қадар амал қилади. 2012 йилги конституция бекор қилинди. Шунингдек, мамлакат ҳукумати собиқ президент Башар Асад даврида қабул қилинган айрим қонунларни бекор қилди. 8 декабрь Сурия тарихида “Буюк Сурия инқилоби” ғалабаси куни деб эълон қилинди.

Шунингдек, Суриянинг Баъас партияси тарқатиб юборилди. У мамлакатда 1963 йилдан 2024 йилгача ҳукмрон партия бўлиб келган. Ушбу партияни бошқа ном остида қайта ташкил этиш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Сурияда ҳокимият алмашинуви 2024 йил 8 декабрда содир бўлди. Собиқ президент Башар Асад мамлакатни тарк этиб, Россияга қочиб кетди ва у ерда сиёсий бошпана олди. Мамлакатнинг янги ҳукумати 29 январь куни БМТ билан турли гуманитар масалалар бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирган ҳамда Дамашққа нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия президент Аҳмад аш-Шаро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг