Аш-Шара Умра амалларини бажарди. Унга Каъба эшиклари очиб берилди (Фото+видео)
Олам
−
03 Февраль 15502 1 дақиқа
Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шара (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний) бугун, 3 февраль куни Макка шаҳрида Умра зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда SANA хабар берди.

Сурия янги етакчисига ўтиш даври ҳукуматида ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Асад Ҳасан ал-Шибоний ҳамроҳлик қилди.
Оммавий ахборот воситаларида тарқалган видеолардан, Сурия етакчиси Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиш шарафига муяссар бўлганини кўриш мумкин. Маълумки, Каъбатуллоҳнинг ичига кириш мусулмонлар орзу қиладиган улуғ шарафдир. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 2022 йил август ва 2023 йил июлда бундай шарафга муяссар бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрда Сурияда ҳокимиятни эгаллаган Аҳмад аш-Шара (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний) жорий йил 29 январь куни мамлакатнинг ўтиш давридаги президенти деб эълон қилинганди. Кеча, 2 февраль куни Аҳмад аш-Шара Саудия Арабистонига илк хорижий ташрифини амалга оширди. Мазкур ташриф доирасида у Ар-Риёдда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди. Аш-Шаранинг 2-хорижий сафари эртага, 4 февраль куни Туркияга бўлиши кутилмоқда.

Live
Барчаси