Ҳусановнинг бозор қиймати Саудия терма жамоасиникидан юқори – “Transfermarkt”

Спорт

−

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бозор қиймати Саудия Арабистони терма жамоаси барча футболчиларининг умумий қийматидан ҳам юқори.

“Transfermarkt” порталига кўра, “Манчестер Сити” футболчисининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич уни Осиёнинг энг қиммат футболчисига айлантирган.

Портал маълумотларига кўра, Саудия Арабистони терма жамоасининг умумий бозор қиймати 38 миллион еврони ташкил этади. Жамоанинг энг қиммат футболчиси эса Франциянинг “Ланс” клубида тўп сураётган Сауд Абдулҳамид бўлиб, унинг қиймати 9 миллион еврога баҳоланган.

22 ёшли Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида Пеп Гвардиола ва жамоанинг амалдаги бош мураббийи Энцо Мареска қўл остида жами 61 та учрашувда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Учрашув Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг