Бугун Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ўйнайди
Спорт
−
10:03 1158 1 дақиқа
Бугун, 17 ноябрь куни FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Фабио Каннаваро шогирдлари Доҳада Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Дастлаб мазкур учрашув 2027 йилги Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган эди. Учрашув Ар-Риёд шаҳридаги Имом университети стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ минтақадаги сиёсий вазият сабаб ҳар иккала томон расмийлари ушбу ўртоқлик ўртоқлик учрашувини Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказишга келишди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари шу кунга қадар 12 марта ўзаро куч синашган. Уларнинг 7 тасида саудияликлар ғалаба қозонган бўлса, 4 та учрашувда Ўзбекистон терма жамоасининг қўли баланд келган. Яна 1 баҳс дуранг билан якунланган.
Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2021 йил 15 июнь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида ўтказилган. Унда Саудия Арабистони 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, “оқ бўрилар”ни мундиаль йўлланмасидан маҳрум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Россияга қарши ўртоқлик учрашувида 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь