Бэйл Саудия инвесторлари билан “Севилья”ни сотиб олиши мумкин

Спорт

−

image

“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл ва Саудия Арабистони инвесторлари Испаниянинг “Севилья” клуби акцияларининг назорат пакетини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “El Confidencial” хабар берди.

Манбага кўра, иккита инвестиция компанияси клубни сотиб олишга қизиқиш билдирган. Улардан бири ака-ука Мансур ва Ҳайдар Сайидларга тегишли Саудия Арабистонининг HD Ventures компанияси билан боғлиқ. Иккинчи даъвогар эса Бэйл маслаҳатчи сифатида фаолият юритадиган Американинг Juggernaut Capital Partners инвестиция фондидир.

Потенциал инвесторлар “Севилья” акцияларининг 85 фоизигача бўлган қисмини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.

“Mucho Deporte” нашрининг хабар беришича, эҳтимолий келишувда Испания клуби тахминан 500 миллион еврога баҳоланмоқда. Ушбу суммага 60 миллион евро миқдоридаги соф қарз ва капитални 80 миллион еврога ошириш ҳам киритилган.

Маълумот учун, “Севилья” футбол клуби 1890 йилда ташкил этилган. Жамоа Испания чемпионлигини бир марта (1946), мамлакат кубогини 5 марта қўлга киритган. Шунингдек, клуб Европа лигасида етти бор ғолиб чиққан (2006, 2007, 2014, 2015, 2016, 2020, 2023) ва бу борада мусобақа рекордчиси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг