Жиззах вилоятига ҳам сел келди
Жамият
−
14 Май 2020
10089Жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати маълум қилди.
Натижада Оққўрғонлик, Тинчлик, Ҳамид Олимжон, Улуғбек ҳамда Зиёкор маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта хонадонга сув кирди.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилари томонидан хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилиб, юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди.
Аввалроқ, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг баъзи туманларига сел келгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси