Жиззах вилоятига ҳам сел келди
Local
−
14 May 2020 12269 1 minute
Жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати маълум қилди.
Натижада Оққўрғонлик, Тинчлик, Ҳамид Олимжон, Улуғбек ҳамда Зиёкор маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта хонадонга сув кирди.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилари томонидан хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилиб, юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди.

Аввалроқ, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг баъзи туманларига сел келгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All