Жанубий Корея президенти вақтинчалик ҳибсхонага кўчирилди
Олам
−
15 Январь
1887Бугун, 15 январь куни тергов доирасида қўлга олинган Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлаштирилган президенти Юн Сок Ёль вақтинчалик сақлаш изоляторига ўтказилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Yonhap" ахборот агентлиги хабар берди.
Юн Сок Ёль ҳибсга олинганидан сўнг, Коррупция бўйича тергов идорасига кўрсатма бериш учун олиб кетилган. Сўроқ якунлангач, Юн Сок Ёль вақтинчалик ҳибсхонага ўтказилган.
Жанубий Корея президентининг адвокатлари судга қарорнинг қонунийлиги текширилишини талаб қилиб, ариза топширган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёль Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Аммо бу ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинди. Шундан сўнг, 14 декабрь куни Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилинди. Оқибатда унинг ваколатлари тўхтатилди.
Бирлашган тергов гуруҳи 14 декабрь куни парламентда импичмент эълон қилинганидан кейин ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер бериш учун Сеул судига мурожаат қилганди. Жанубий Корея суди терговчиларнинг илтимосини қаноатлантириб, Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер берди. Ордерга эга терговчилар 3 январь куни мамлакат тарихида биринчи марта президент қароргоҳига уни ҳибсга олиш мақсадида етиб борган, аммо терговчилар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш бўйича бўлган беш соатлик қарама-қаршиликдан сўнг унга қарши ордер ижросини тўхтатишга қарор қилган. 7 январь куни Жанубий Корея суди мамлакат президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун яна ордер берди. Бугун, 15 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Жанубий Корея президентини фитна иши бўйича ҳибсга олди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь