Жалолов рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
Спорт
−
18 Ноябрь 2023
16875Ўзбекистонлик оғир вазнли боксчи Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги профессионал жангини ўтказди. Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да ташкил этилган бокс оқшомида у ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга чиқди.
10 раундга мўлжалланган жанг 1-раунддаёқ ўзбекистонлик боксчининг нокаутли ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Жалолов профбоксдаги 14-жангини ҳам муддатидан олдин ниҳоясига етказди.
Бироқ, кечанинг Баҳодирдан кўра асосийроқ бўлган томони, нуфузли фигураcи – Майк Тайсон мазкур жанг тафсилотларини онлайн тарзда билиб олишни маъқул кўрган ҳолда аренани эрта тарк этди.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов бунга қадар профессионал фаолияти давомида 13 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган. Крис Томпсон шу вақтгача 18 бор рингга кўтарилган ва 12 та ғалабага эришган. У 5 та жангида рақибларига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, 1 та дуранг натижа қайд этган.
Жалолов жорий йилнинг 23 сентябрь - 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ ёзги Осиё ўйинларида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалига эга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -57,1 кг вазн тоифасида украиналик Александр Егоровга қарши рингга кўтарилган Абдумалик Халоков ҳам техник нокаут эвазига ғолиб бўлди.
Ундан сўнг эса Танзания вакили Маоно Аллига қарши рингга кўтарилган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Шунингдек, Миразизбек Мирзаҳалилов хитойлик Рунки Жоу билан куч синашиб тўлиқ, 8 раундлик жангни ўз фойдасига ҳал қилди.
Мирзаҳалиловдан кейин хитойлик Янгченг Жинга қарши рингга кўтарилган Мужибилло Турсунов ҳам тўлиқ 8 раунд жанг ўтказди ва 80:72, 80:72, 80:72 ҳисоби билан Турсунов ўзига тегишли WBC Central Asia камарини ҳимоя қилди.