Мужибилло Турсунов камарини муваффақиятли ҳимоя қилди
Спорт
−
17 Ноябрь 2023
4169Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми давом этмоқда. Шоу доирасида ўзбекистонлик боксчи Мужибилло Турсунов хитойлик Янгченг Жинга қарши рингга кўтарилди.
8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Мужибилло Турсунов ғалаба қозонди. Ҳакамлар қарорига кўра, 80:72, 80:72, 80:72 ҳисоби билан Турсунов ўзига тегишли WBC Central Asia камарини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -57,1 кг вазн тоифасида украиналик Александр Егоровга қарши рингга кўтарилган Абдумалик Халоков ҳам техник нокаут эвазига ғолиб бўлган эди. Ундан сўнг эса Танзания вакили Маоно Аллига қарши рингга кўтарилган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Шунингдек, Миразизбек Мирзаҳалилов хитойлик Рунки Жоу билан куч синашиб тўлиқ, 8 раундлик жангни ўз фойдасига ҳал қилди.
LiveБарчаси