Абдумалик Халоковнинг жанги муддатидан аввал якунланди
Спорт
−
17 Ноябрь 2023
9495Аввал хабар берганимиздек, бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да ўзбекистонлик боксчилар иштирокида жанглар ўтказилмоқда. Унда ҳаваскор боксда жаҳон ва Осиё чемпионлигини қўлга киритган Абдумалик Халоков ҳам рингга кўтарилди.
-57,1 кг вазн тоифасида ташкил этилган жангда Халоковга украиналик Александр Егоров рақиблик қилди. Ўзбекистонлик боксчи баҳснинг иккинчи раундида Украина вакилини техник нокаутга учратди ва ўзининг профбоксдаги дебютини муваффаққиятли бошлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс мусобақасида Халоковдан ташқари, Миразизбек Мирзахалилов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь