Зеленский Путин билан гаплашишни илтимос қилди. Кремль нима дейди? 

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский Москвадан Россия Президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати ўтказишни сўради. Бу ҳақда Украина Президенти Матбуот котиби Юлия Мендель маълум қилган

Юлия Менделга кўра, Зеленскийнинг суҳбатдан мақсади Украина шарқидаги можаронинг авж олишини Путин билан муҳокама қилиш бўлган.

“Президент маъмурияти, албатта, Владимир Путин билан суҳбатлашишни илтимос қилди. Биз ҳали жавоб олмадик ва умид қиламизки, мулоқотдан бош тортишмайди”, дейди Юлия Мендель.

ОАВда тарқалган юқоридаги хабарга, ўз ўрнида, Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, сўнгги кунларда Украина Президенти Владимир Зеленскийдан Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун ҳеч қандай сўров бўлмаган.

“Йўқ, сўнгги кунларда мен ҳеч қандай сўровларни кўрмадим ва ҳеч қандай сўровлардан хабардор эмасман”, дейди Кремль вакили.

Маълумот ўрнида, Украина ва Россия ўртасидаги Донбасс минтақаси 2014 йилдан буён можароли ҳудудга айланган. Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар жорий йилнинг март ойида яна авж ола бошлади. Сиёсий экспертларга кўра, бунга Украинанинг НАТОга қўшилиш томон фаол ҳаракати сабаб бўлган.

Украина ҳам, Россия ҳам ушбу минтақага чегарадош бўлган ўзининг ҳудудига ҳарбий кучларини тўпламоқда. Бундан ташқари, Украина раҳбари Зеленский ҳарбий туташув чизиғига бориб, мудофаанинг энг олди позицияларида хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбийлар билан суҳбатда бўлиб, уларга мукофотлар топширган.

Ўз навбатида, АҚШ Украина ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишини айтиб, Қора денгизга ўз ҳарбий кемаларини йўналтирган.

АҚШдан сўнг, минтақада йирик куч ҳисобланган Туркия ҳам Украинани қўллаб-қувватлаши ҳамда ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканини маълум қилган

Шу билан бирга Туркия Украинанинг НАТОга қўшилишини ёқлаб, ушбу давлат билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга интилётган бўлса-да, Россия ва Украина ўртасидаги келишмовчиликларни музокаралар орқали, тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг