Украина vs Россия: Эрдўған ўз позициясини маълум қилди

Олам 8051
image
-

Туркия Россия ва Украина ўртасидаги келишмовчиликларни музокаралар орқали, тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда, украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган учрашувда сўз очди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, дипломатик музокаралар минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун зарур.

Шунингдек, Туркия раҳбари сўнгги пайтларда Ғарб томонидан Туркия сиёсатининг кескин танқид қилинишига эътибор қаратган.

“Ташқи сиёсатда ўзини оқламаган ва шахсий амбицияларни ўз мавқеидан устун қўйган сиёсатчилар менга ва мусулмонларга ҳужум қилиб, ўз камчиликларини яширишга уринмоқда”, дейди Эрдўған.

Давлат раҳбари шунингдек, Туркиянинг янги коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши муваффақиятли курашганига эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 10 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский билан Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Анқара “Қримнинг аннекциясини” тан олмаслик қарорини тасдиқлаганини айтди.

Шунингдек, у Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 394
Рейтинг: 2.9
t
×