Эрдўғандан Путинга қарши юриш. Туркия Қримни Россиянинг ҳудуди деб тан олмайди

Олам

image
Кремль “ҳамласи“: Путин Россияси Қримни қандай қилиб “босиб“ олганди? north_east

Кремль “ҳамласи“: Путин Россияси Қримни қандай қилиб “босиб“ олганди?

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 10 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский билан Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Анқара “Қримнинг аннекциясини” тан олмаслик қарорини тасдиқлаганини айтди. Бу ҳақда Туркия раҳбари учрашув якуни бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ва Туркия суверенитетини қатъиян ҳимоя қиламиз. Қримнинг босиб олинишини тан олмаслик бўйича қатъий қароримизни тасдиқладик”, дейди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Анқара Киевнинг ярим орол ҳудудий тегишлилиги муаммоси атрофига халқаро ҳамжамиятни жалб қилиш бўйича лойиҳаси – “Қрим платформаси”ни қўллаб-қувватлайди. 

“Умид қиламизки, бу ташаббус Украина ва Қримнинг барча халқлари, шу жумладан, Қрим татарлари учун ижобий натижаларни олиб келади”, дея таъкидлади Туркия Президенти.

Унинг қўшимча қилишича, Анқара ва Киевнинг икки томонлама алоқалари Қора денгизнинг “тинчлик, хотиржамлик ва ҳамкорлик денгизи” бўлиб қолишига қаратилган. Бундан ташқари, Эрдўған Минск келишувини Донбассдаги низоларни бостириш усули сифатида қўллаб-қувватлади.

“Биз Шарқий Украинадаги вазият юзасидан фикр алмашдик. Мавжуд инқирозни сиёсий, дипломатик йўл билан ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал қилиш мумкинлигига ишонамиз”, дейди Туркия етакчиси.

Айни вақтда Эрдўған Туркия ва Украина ҳамкорлиги бошқа мамлакатларга қарши қаратилмаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған Туркия Қримнинг Россия таркибига киришини тан олмаслиги ҳақида биринчи марта сўз очмаяпти. 2020 йил октабрь ойида Зеленский билан бўлиб ўтган музокаралардан кейин ҳам у шундай баёнот берганди.

Маълумот ўрнида, Қрим 2014 йил мартда бўлиб ўтган референдумдан кейин Россия таркибига кирган эди, ўшанда ярим орол аҳолисининг 96 фоиздан ортиғи буни ёқлаб овоз берган. Ушбу қарор Ғарб мамлакатлари томонидан Россияга қарши санкциялар киритилишига сабаб бўлди. 

Киев эса Қримни вақтинчалик босиб олинган ҳудуд, деб ҳисоблайди. Москва ярим оролнинг ҳудудий тегишлилиги масаласи ёпилганини бир неча марта маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

680

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг