ЕИ Исроилдаги ҳужумларни қоралади

Олам

image

Европа Иттифоқи Исроилдаги ҳужумларни қоралаб, томонларни вазмин бўлишга чақирди. Бу ҳақда “AFP” хабар берди

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Ливан ҳудудидан Исроилга берилган ракета зарбалари ҳамда унга Исроилнинг жавобини қораловчи баёнот берган. 

“Европа Иттифоқи бу зўравонлик ҳаракатларини тўлиқ қоралашини билдиради. Бу тўхтатилиши керак. Биз барча томонларни максимал даражада вазминликни сақлашга, эскалациянинг олдини олишга ва давом этаётган диний байрамларда тинчликни сақлашга чақирамиз”, дейди у. 

Боррель, шунингдек, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга экани ва шу билан бирга, ҳар қандай жавоб мутаносиб бўлиши кераклигини таъкидлаган. Бундан ташқари, барча муқаддас жойларнинг статус-квоси сақланиши кераклиги қўшимча қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни фаластинлик 26 ёшли йигит Исроил ҳарбийларининг ҳужумига учраган аёлни ҳимоя қилишга уринганида отиб ўлдирилган эди. 5 апрель куни эса Исроил хавфсизлик кучлари Ал-Ақсо масжидига бостириб кириб, у ердаги фаластинликларга шовқинли гранаталар, заҳарли газ, резина ўқлар ва бошқа воситалар ёрдамида ҳужум қилди. Оқибатда ўнлаб фаластинликлар жароҳат олганди. Ушбу ҳаракат кўплаб норозилик намойишларини келтириб чиқарди. 6 апрель куни эса Ливан ҳудудидан Исроилга қарши ракета зарбалари берилди. Бунга жавобан Исроил ХАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги ўқув базаси ва ҳарбий постларига ҳужум қилди. Шундан сўнг, Ливан ҳудудига ҳам ҳужум уюштирилди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи Исроилдаги ҳужумлар ракета зарбалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг