“Янги-Ангрен ИЭС”даги портлаш қурбонлари оилаларига 105 млндан компенсация тўланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 январь куни “Янги-Ангрен ИЭС” қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этганди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, жабрланувчиларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, бугун, 22 январь куни “Янги-Ангрен ИЭС” томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, “Янги-Ангрен ИЭС”даги портлаш бўйича жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Янги-Ангрен ИЭС

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг