Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди
Жамият
−
22 Январь 2021
5198Аввалроқ Янги-Ангрен ИЭС ҳудудида портлаш юз бергани хабар қилинганди. Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Чақнаш натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар ишчи воқеа жойида вафот этган, яна 3 нафари турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Унинг натижасига кўра, Жиноят Кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси