Яна бир гуруҳ “кўча болалари”нинг суди бошланди
3-саҳифа
−
15 Июнь
116682023 йилда, “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида қўлга олинган Саидаҳмадхон Маҳмудхўжаев ва унинг гуруҳида бўлгани айтилаётган 10 кишининг иши юзасидан суд бошланди.
Кеча, 14 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Ишга судья Санжар Қўчқоров раислик қилмоқда. Маълумотларга кўра, бу гуруҳдан жабрланганлар сони 5 нафар.
Дастлаб қўлга олинганида Жиноят кодексининг 276-моддаси (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги айтилган Саидаҳмадхон Маҳмудхўжаев бугунга келиб, 6 та модда билан айбланмоқда.
Улар: Жиноят кодексининг:
- 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди;
- 164-модда (Босқинчилик) 4-қисми “а” банди, “в” банди;
- 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “а” банди, “в” банди;
- 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “в” банди;
- 242-модда (Жиноий уюшма ташкил этиш) 1-қисми;
- 273-модда (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми.
Шунингдек, Маҳмудхўжаевнинг гуруҳида экани айтилаётган:
- Абдуллаев Ахрор Равшан ўғлига ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “в” банди, 273-модда (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми;
- Салимбеков Азамат Авазжонович ва Умаров Дилмурод Рустамовичлар ЖКнинг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди, 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” банди;
- Ўроқов Абдуназар Саидназарович ҳамда Насиров Бахтиёр Шарифович ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “в” банди;
- Турсунов Сарвар Сойибжон ўғли ва Аҳмедов Шоҳрух Қаюмжон ўғли ЖКнинг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди, 164-модда (Босқинчилик) 4-қисми “а” ва “в” банди, 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” банди;
- Умаров Аваз Раҳимович ҳамда Умаров Ойбек Аваз ўғли ЖКнинг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди, 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” банди, 168-модда (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди;
- Эркинов Фозил Искандар ўғли ЖКнинг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди, 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “а” банди, “в” банди, 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “в” банди билан айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари давомида қўлга олинган Бахтиёр Қудратуллаев ҳамда Саидазиз Саидалиевнинг суд иши бошланганди.
LiveБарчаси